Сиёсат
Ўзбекистон Stadler компаниясидан иккита таркиб харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
«Ўзбекистон-2030» ривожланиш стратегиясида ҳар йили ҳаракат таркибларини янгилаш белгиланган.
Илҳом Маҳкамовнинг айтишича, купе, платскарт ва ўриндиқли таркибларини харид қилиш учун алоҳида дастур тузилган. Бунда Ўзбекистон бўйлаб 5 соатгача бўлган йўналишларда электропоездларни харид қилиш кўзда тутилган.
2024 йилда Хивага қадар темирйўл тизимини электрлаштириш якунига етказилади. Ушбу йўналишда Жанубий Кореянинг Hyundai Ротем поездлари ҳаракатланади.
Бундан ташқари, Европанинг Стадлер компаниясидан иккита таркиб харид қилинмоқда. Бу поездлар Ўзбекистон йўлларида синаб кўрилиб, ишлатилганидан сўнг, каттароқ кўламда кўпроқ харид қилиш бўйича қарор қабул қилинади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ