Иқтисод
Қирғизистонда гўшт нархининг кескин кўтарилиши ушбу маҳсулотларнинг Ўзбекистонга экспорти ортиши билан боғланмоқда. Шу сабабли мамлакатда гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилинди. Ўзбекистон ички бозорда нархи ўсиши фонида гўшт маҳсулотлари импортини оширганди.
Қирғизистонда Ўзбекистонга экспорт қилиниши туфайли гўшт кескин қимматлашди, деб ёзди «Акчабар» Қирғизистон Антимонополия хизматига таяниб.
Центабр ойида Қирғизистон бозорларида гўшт нархининг кескин ўсиши кузатилди, бу истеъмолчиларни ҳам, давлат идораларини ҳам хавотирга солди, деб ёзди нашр. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, август ва центабр ойларида мол гўшти нархи 6,76 фоизга ошган.
Аввалига ташкилот нархларнинг ошишига центабрдаги анъанавий тўй мавсуми ва озуқа етишмаслиги сабаб бўлганини маълум қилганди. Бироқ ҳозирда Антимонополия хизмати вакилларининг қайд этишича, Ўзбекистон ва Тожикистонга гўшт экспортининг сезиларли даражада ошгани асосий омил бўлган.
«Ҳозирда катта ҳажмдаги гўшт Ўзбекистонга, у орқали Тожикистонга кетмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бунга жавобан республикадан гўшт олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий этишни таклиф қилди», – деган Антимонополия хизматининг тартибга солинадиган соҳалар бўлими бошлиғи Сиргак Оморов Акчабар нашрига.
Гўшт экспортига қўйилган вақтинчалик тақиқ ўтган ҳафта бекор қилинди. Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Антимонополия хизматининг биргаликдаги фаолияти натижасида нархлар пасайтирилган. Агар центабр ойи бошида ўсиш деярли 100 сўмни ташкил этган бўлса, ҳозир нархлар аввалги даражасига қайтди, дейилади хизмат хабарида.
Бўлим мутахассислари томонидан бозорлар мониторинги олиб борилмоқда, савдогарлар ва гўшт сотувчилар билан тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.
Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь июль ойларида Ўзбекистон Қирғизистондан 11,9 миллион долларлик 61 минг донадан ортиқ тирик қорамол олиб ўтилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 баробар кўп (6,4 миллион долларга 12,8 минг дона).
2023 йилда Ўзбекистон 28,3 миллион долларга 101,3 минг бош чорва мол импорт қилган, бу 2022 йилга (16,9 миллион долларга 20 мингдан ортиқ) нисбатан 5 баробар кўп.
Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, январь август ойларида қорамол гўштининг умумий импорти 206,9 миллион долларга етиб, 58,4 минг тоннани ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичидан (144.6 миллион долларга 34,6 минг тонна) 1,5 баробар кўп.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ