Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги учун икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди

Сақлаш
23:37 / 02.10.2024 60 0

«Flynas» ва «Qeshm Air» авиакомпаниялари Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши муносабати билан Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди.

 

Шу сабабли, бугун, 2 октябрь куни қуйидаги рейслар бекор қилинди:

▪️ «Flynas» авиакомпаниясининг KNE633/634 Жидда – Тошкент – ​​Жидда ва KNE651/652 Жидда – Наманган – Жидда йўналишида;

▪️ «Qeshm Air» авиакомпаниясининг QSM2143/2142 Теҳрон – Тошкент – ​​Теҳрон йўналишида.

 

Ушбу рейслар ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//