Спорт
Уч нафар россиялик спортчи — Денис Айрапетян (конькида югуриш) Даниил Ейбог (конькида югуриш), Данила Семериков (конькида учиш) Ўзбекистон номидан беллашувларда қатнашмоқчи. Бу ҳақида Давлат Думаси депутати Светлана Журова «Матч ТВ» телеканали билан суҳбатда маълум қилди.
«Мен бу вазиятдан хавотирдаман. Бу спортчилар Россияни шундай ҳолатда тарк этаётганидан афсусдаман. Мен уларни тушунолмайман, лекин қораламайман ҳам. Бу уларнинг танлови. Улар Олимпия ўйинларида иштирок этишни хоҳлайди», деган Журова суҳбат давомида.
1 октябрь (сешанба) куни Россия конькида учувчилар иттифоқи ижроия қўмитаси мазкур учала спортчи Ўзбекистон терма жамоасига ўтишини маъқуллаган ва уларга 2 йиллик карантин берган.
Маълумот учун, Семериков жаҳон чемпионати совриндори, Айрапетян ва Ейбог эса Европа чемпиони ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77823
Жамият
56758
Жамият
55988
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ