Ўзбекистонликлар қайси маҳсулотни кўп истеъмол қилади?

Сақлаш
21:24 / 02.10.2024 88 0

Сурат ижтимоий тармоқлардан олинди

 

Ўзбекистон аҳолиси кундалик рационда энг кўп истеъмол қиладиган маҳсулотлар орасида 1-навли буғдой уни етакчи ўринда эгаллаган.

 

Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институтининг хабарида ёзилишича, буғдойни истеъмол қилишда даромаднинг аҳамияти йўқлиги аниқланган.

 

Статистик маълумотга кўра, мамлакатда яшовчилар ундан тайёрланган маҳсулотларни кунига камида 12 марта танаввул қилган.

 

Шунингдек, таъкидланишича, Ўзбекистон аҳолиси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кунлик рационда бўлишини тавсия этган 46 та маҳсулотдан 21 тасини, кам таъминланган оилалар эса 16 тасини меъёридан ортиқ истеъмол қилган.

 

Жумладан, белгиланган миқдордан ортиқ ейиладиган маҳсулотлардан бири тарвуз бўлиб, у мавсумида уч баробар кўп тановул қилинган. Қовун, пиёз, ўсимлик мойи ва сабзининг кунлик истеъмоли ҳам тавсия этилганидан икки ҳисса зиёд бўлган.

 

Истеъмоли кам маҳсулотларга сариёғ ва лавлаги киритилган бўлиб, улар кунлик рационда тавсия этилган миқдордан икки баравар кам ейилган. Қуён гўшти ва жавдар нони эса атиги 2 фоиз ва 1 фоиз миқдорида фойдаланилган.

 

Нок истеъмоли эса ҳам суст бўлиб, у кунлик тавсия этилган миқдорнинг атиги 10 фоизини ташкил қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//