Эрта республиканинг 5 та ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Сақлаш
17:32 / 02.10.2024 57 0

Ўзгидромет 3 октябрь учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14°... +16°, кундузи +28°... +30° бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11°... +16°, кундузи +25°... +30° бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12°... +17°, кундузи +27°... +32° бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12°... +17°, кундузи +27°... +32° бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15°... +20°, кундузи +30°... +35° бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.Ҳарорат кечаси +10°... +15°, кундузи +22°... +27° бўлади.

 

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5°... +10°, кундузи +15°... +20° бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//