Жамият
Ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси мазкур мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди.
Жумладан, улардан ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига кириши, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзи билан олиб юриши сўралмоқда.
Шунингдек, хабарда Исроил ҳукумати ҳамда Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориш, Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилиш лозимлиги айтилади.
«Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига мурожаат қилинг», дейилади хабарда.
• Фавқулодда ёрдам телефонлари:
03-672-2466;
03-672-2371;
03-758-5075;
03-758-5076.
• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:
054 485 1397.
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ