Жамият
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳудудида ёнғин юз берди.
Самарқанд Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, кеча, 1 октябрь тунида Самарқанд шаҳар «Лолазор» кўчасида жойлашган олийгоҳга тегишли янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлган.
Бошқармага ҳодиса ҳақида чақирув хабари соат 23:45 да келиб тушган.
Хабарга асосан жалб қилинган 6 та ёнғин қутқарув экипажи соат 23:54 да воқеа жойига етиб борган ва соат 00:30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Аниқланишича, ёнғин натижасида эски қурилиш маҳсулотлари ёниб, зарарланган.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ