Жамият
Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Хабарга кўра, лавозимдан озод этилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан амалга оширилган.
«Комил Алламжонов юртимизда сўз эркинлигини ривожлантириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича Президентимиз Ш.М. Мирзиёев белгилаб берган устувор вазифаларни амалга оширишда катта натижаларга эришди.
Комил Исмоилович билан яқиндан ишлаган кўп сонли ҳамкасбларимиз қаторида унинг касбий маҳоратини юксак баҳолаб, келгусидаги фаолиятида улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламан», деб ёзади Асадов ўзининг саҳифасида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77823
Жамият
56758
Жамият
55988
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ