Жамият
Ўқитувчи ва мураббийлар иштирокида ўтган мулоқотда Шавкат Мирзиёев иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизими янги босқичга олиб чиқилишини таъкидлади.
Ушбу мақсад билан халқаро даражада фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этиладиган бўлди.
Рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони ҳам 18 тадан 22 тага етказилиши айтилди.
Энг муҳими эса, нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолибларига бериладиган пул мукофотлари расман тасдиқланди.
Бунда тақдирланиш қуйидагича:
▪️ Олтин медаль учун – 170 миллион сўм;
▪️ Кумуш медаль учун – 102 миллион сўм;
▪️ бронза медаль учун – 68 миллион сўм.
Шунингдек, ана шу ўқувчиларнинг ўқитувчилари 50 миллиондан 150 миллион сўмгача мукофотланиб, уларга бир йилда 100 фоизлик устама олиш имкони яратилиши белгиланди.
Бундан ташқари, илк бор халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар жамоаси раҳбарларини ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.
Бунда ҳар бир бронза, кумуш, олтин медаль учун 5 миллиондан 15 миллион сўмгача мукофот пуллари берилиши таъкидланди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ