Жамият
Давлат раҳбари халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ёшларни тантанали кутиб олиб, уларни ҳам қаҳрамонлар сифатида эъзозлаб, халққа танитиш кераклигини айтди.
Шу мақсадда энди мактаблардаги «Ифтихор хоналари» ва марказий кўчалардаги кўргазма воситалари, оммавий ахборот воситалари орқали ғолиб ўқувчи ва мураббийлар кенг тарғиб этиб борилади.
Ёзувчилар уюшмаси эса Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари ҳақида чиқарган сермазмун китоблар каби халқаро фан олимпиадалари иштирокчилари ҳақида ҳам китоблар нашр этадиган бўлди.
Таъкидланишича, бу йил 14 та мактабда педагог касбига қизиққан 10-11-синф ўқувчилари учун алоҳида синфлар ташкил этилган бўлиб, унда 350 нафар ўқувчи қамраб олинган.
Келгуси ўқув йилидан эса мазкур турдаги синфлар яна 60 та мактабда, жумладан, 10 та ихтисослашган мактабда жорий этилади.
Бу синфларни битирганлар агар ОТМга ўқишга кирса, 2-курсдан мактабга бориб касбий маҳоратини ошириши мумкин бўлади.
Алоҳида қобилиятга эга талабаларга эса дарс ўтгани учун ойлик ҳам тўланади.
«Шу борада яна бир таклиф. Педагогика йўналишидаги олийгоҳларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун Абдулла Авлоний номидаги стипендияни ташкил этсак, нима дейсизлар?» дея таклиф билдирган Президент мулоқот давомида.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ