Эндиликда мунтазам тарзда «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилиб борилади

Сақлаш
18:26 / 30.09.2024 78 0

Ўқитувчи ва мураббийлар иштирокида ўтаётган мулоқотда Шавкат Мирзиёев эндиликда «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилишини, ғолибларга эса уй-жой берилишини маълум қилди:

 

«Шахсан мен кўпдан буён «Устозга эҳтиром» номли катта бир китоб яратилиб, маънавий ҳаётимизда жиддий воқеа бўлишини орзу қиламан.

 

Таъкидлаш керакки, юксак маҳоратли, жонкуяр ва талабчан ўқитувчилар – булар ҳам халқнинг, миллатнинг ноёб бойлиги.

 

Уларнинг ҳар бири такрорланмас шахс. Уларнинг машаққатли, масъулиятли меҳнати энг юксак баҳо ва рағбатга муносиб.

 

Шу боис «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилиб, 208 та туман ва шаҳардан ғолиб бўлган ўқитувчиларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади».

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//