Бу йил ўзбекистонлик ёшлар ўқиш учун асосан қайси мамлакатларни танлагани очиқланди

Сақлаш
14:22 / 30.09.2024 68 0

2024 йилда чет элга ўқиш мақсадида кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари неча нафарни ташкил этаётгани маълум бўлди.

 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь август ойларида жами 25,8 минг нафар ёш ўқиш мақсадида чет элга борган.

 

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602 нафар ёки 2,4 фоизга кўпдир.

 

Январь август ойларида ўқиш учун танланган мамлакатлар қуйидагича:

▪️ Тожикистон — 10 701 нафар;

▪️ Россия — 6 032 нафар;

▪️ Қирғиз Республикаси — 2 408 нафар;

▪️ Туркия — 1 640 нафар;

▪️ Жанубий Корея — 1 383 нафар;

▪️ Қозоғистон — 1 102 нафар;

▪️ Хитой — 507 нафар;

▪️ Буюк Британия — 475 нафар;

▪️ АҚШ — 355 нафар;

▪️ БАА — 238 нафар;

▪️ бошқа давлатлар — 974 нафар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//