Жамият
Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам автомашинаси носоз ҳолда ҳаракатланиб кетаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни эрталаб соат 05:21 да Тошкент шаҳрининг Дўмбиробод ва Фарҳод кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган Янгиҳаёт туманидаги 13-сонли подстанцияга тегишли тез тиббий ёрдам автомашинаси амортизация тизимида носозлик юзага келгани сабаб шундай ҳаракатланган.
Бу пайтда автомашина тезлиги соатига 40 км атрофида бўлиб, унинг ичида фақатгина ҳайдовчи бўлган.
Шундан сўнг автоулов дарҳол Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали автокорхонасига олиб келиниб, носозлик тўлиқ бартараф этилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77823
Жамият
56758
Жамият
55988
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ