Жамият
«Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда келтирилишича, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигида ишчи гуруҳ тузилади ва унга халқаро молия ва меҳнат ташкилотлари экспертлари ҳам жалб қилинади.
Мазкур гуруҳнинг асосий вазифалари амалдаги давлат пенсия таъминотида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда хорижий тажриба асосида тизим барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлашдан иборат.
Мазкур вазифаларни амалга оширишда гуруҳ вазирлик ва идоралар, илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар мутахассисларини, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилиши мумкин.
Пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси 2025 йил 1 мартигача ишлаб чиқилиб, Президенти администрациясига киритилиши лозим.
Лойиҳа бўйича таклифлар мазмун-моҳияти ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритилади ҳамда сўров ўтказилади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ