Жамият
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассисликлар бўйича олий маълумотли (ҳарбий кафедраларни тамомлаган) фуқаролар учун танлов эълон қилди.
Таклиф этилаётган йўналишлар қуйидагича:
▪️ қурилиш муҳандислиги;
▪️ нефть ва газ кимёси;
▪️ гидротехника ва геотехника муҳандислиги;
▪️ гидротехника қурилиши;
▪️ атроф-муҳит муҳандислиги;
▪️ ахборот технологияларининг дастурий таъминоти;
▪️ ҳаёт фаолияти хавфсизлиги.
Номзодларга бир нечта талаблар қўйилган.
Жумладан:
▪️ захирадаги офицер “лейтенант” унвонига эга бўлиши;
▪️ 30 ёшгача бўлиши;
▪️ мутахассислиги бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши (2024 йилда ўқишни тамомлаганлар бундан мустасно);
▪️ жисмоний тайёргарлиги талабга жавоб бериши;
▪️ компьютер саводхонлигига эга бўлиши.
Танлов 4 та босқичда ўтказилади:
▪️ жисмоний тайёргарлик бўйича синов топшириш;
▪️ психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш (тест);
▪️ компьютер саводхонлигини баҳолаш;
▪️ якка тартибда суҳбат.
Бунинг учун мазкур ҳужжатлар берилиши лозим:
▪️ Паспорт (ИД-карта);
▪️ Ҳарбий гувоҳнома;
▪️ Диплом ва унинг иловаси;
▪️ Ҳайдовчилик гувоҳномаси (мавжуд бўлса);
▪️ Анкета маълумотнома (резюме) номзод ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ кўрсатиши шарт;
▪️ Иш жойидан тавсифнома (характеристика);
▪️ Ўқув курсларида ўқиганлиги тўғрисида сертификати (курсларда ўқиган бўлса).
Танловда иштирок этиш истагини билдирган фуқаролар ҳужжатларни жорий йилнинг 15 октябрь кунига қадар (соат 09.00 дан 17.00гача) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Кадрлар бўлимига тақдим қилиши сўралади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ