Жамият
«Миллий тикланиш» партиясининг сайловолди дастурида мамлакатда таълим кодексини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Хабарга кўра, кодексни ишлаб чиқишдан мақсад педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан ғамхўрлик кўрсатишдир.
«Ушбу кодекс таълим тизимидаги ходимларнинг ҳуқуқий кафолатлари, мажбурият ва имтиёзларини аниқ белгилаб беради. Унинг қабул қилиниши таълим тизимини янада ривожлантириш, жамиятнинг барча жабҳаларида ижобий ўзгаришларга туртки беради», дейилади партия хабарида.
Таъкидланишича, кодекс ўз номи билан ҳуқуқий кафолатлар, бурч ва мажбуриятларни аниқ кўрсатади..
Маълумот учун, «Таълим кодекси»нинг қабул қилиниши ўқитувчи ва педагоглар фаолияти давомида келиб чиқадиган саволларга биргина ҳужжат билан жавоб бериш имкониятини яратади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ