Илм-фан
Имом Бухорийнинг ислом оламида машҳур бўлган “Халқу афъолил ибод” (Бандаларнинг амалларини Аллоҳ яратиши) номли асари илк бора ўзбек тилига ўгирилди, дея маълум қилди Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов.
Хабарга кўра, марказ мутахассислари томонида асар таржимаси ва шарҳини тайёрлаш бўйича икки йил давомида чуқур илмий изланишлар олиб борилган.
Мазкур китоб Имом Бухорий даврида ислом таълимотини бузиб талқин қилган бидъатчи оқимларнинг даъволарига қарши ёзилган қатъий илмий раддиялардан иборат.
“Муаллиф “Халқу афъолил ибод” китобини умри охирлаб қолганда – 870 йилда ёзиб, тугатган. Унда Қуръон оятлари, ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг сўзларидан мазкур масала, яъни бандаларнинг амалларини Аллоҳ яратиши бўйича аниқ далиллар келтирилган. Китобга жами 628 ҳадис киритилган. Ўқувчига осон ва тушунарли бўлиши учун таржима чоғида 257 та изоҳ ва шарҳ, 248 та англатма ёзилди”, дейди марказ ахборот хизмати раҳбари.
Асар Мусулмонлар идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ислом цивилизацияси марказининг етакчи мутахассислари томонидан таҳрир қилинган.
Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитада диншунослик экспертизасидан ўтказилган.
Эндиликда китобни Туркия, БАА, Миср, Буюк Британия, Франция Германия ва бошқа давлатлардаги нуфузли кутубхоналарга тақдим этиш, мамлакатимиз ва хорижнинг илмий-диний жамоатчилиги орасида кенг тарғиб қилиш режалаштирилмоқда.
Хабарда келтирилишича, “Халқу афъолил ибод” асари “Вақф” фондига ажратилган маблағлар ҳисобидан нашр этилади.
Маълумот учун, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан шу вақтга қадар алломанинг “Саҳиҳул Бухорий”, “Ат-Тарихус соғир“, “Биррул волидайн” каби асарлари ўзбек тилига ўгирилган бўлиб, уламонинг қолган асарларини ҳам таржима қилиш бўйича изчил иш олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ