Сиёсат
Миллий тикланиш партияси раиси Тошкентда ўқитувчи ўқувчини ургани бўйича Россия ТИВ Ўзбекистондан «расмий тушунтириш» сўраганига муносабат билдирди.
Миллий тикланиш партияси раиси, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани юзасидан Ўзбекистондан «расмий тушинтириш» сўраган Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига муносабат билдирди.
Унинг қайд этишича, бола ҳуқуқи Ўзбекистоннинг мактабида, Ўзбекистон фуқаросининг боласига нисбатан бузилди ва чораси Ўзбекистон халқи номидан қабул қилинган қонунлар асосида кўрилади.
«Бизни ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди. Текис жойда тўполондан фойда чиқмаслигини тушуниб етишди деган хулосага эртароқ шекилли», деган Қодиров.
23-центабрда Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда рус тили фани дарсида ўқитувчи ўқувчини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалганди. 25-центабрда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳолат бўйича Ўзбекистондан тушунтириш сўралганини маълум қилди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ