МИБ ходимлари болани мажбурлаб машинага солиб, олиб кетган видеога изоҳ берилди

Сақлаш
16:12 / 26.09.2024 64 0

Ижтимоий тармоқларда бюро ходимлари вояга етмаган болаларни машинада мажбурлаб олиб кетгани ҳақида видео тарқалди. МИБ ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

 

Таъкидланишича, бюронинг Шовот тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздорлар Б.Абдуллаев ҳамда С.Эгамовалардан ундирувчи Г.Ибрахимованинг тарбиясига икки нафар фарзандини олиб бериш белгиланган.

 

9 сентябрь куни қарздор С.Эгамовага ижро ҳужжати мазмуни ўқиб эшиттирилганда қарздор ижро ҳужжати ижросини ўз ихтиёри билан таъминлашдан бош тортган.

 

Шундан сўнг ундирувчи Г.Ибрахимова, қарздор С.Эгамова, туман ИИБ ходими, холислар иштирокида Шовот туманидаги 34-сонли мактабга борилиб, мазкур мактаб директорига суд ижро ҳужжати ўқиб эшиттирилган. Ундирувчининг икки нафар фарзанди мажбурий тартибда унинг тарбиясига соғ-саломат олиб берилиши таъминланган ва бу ҳақда тегишли далолатнома расмийлаштирилган.

 

Ҳозирда фарзандлар онаси билан бирга ва мактабда таълим олишни давом эттирмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//