Россия ТИВ русийзабон ўқувчи калтаклангани учун Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Сақлаш
14:47 / 26.09.2024 71 0

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда рус тили фани дарсида ўқитувчи ўқувчини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳолат бўйича Ўзбекистондан тушунтириш сўралганини маълум қилди.

 

Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова вазирликка йўлланган «Тошкентда русийзабон бола калтаклаганига қандай муносабат билдирасиз?» мазмунидаги саволга жавобан мазкур ҳодиса юзасидан Москва Тошкентдан тушунтириш сўраганини айтган.

 

Икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган дўстона муносабатларда ҳеч қандай адоватга, айниқса, тил масаласида ўрин йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас, деган россиялик амалдор.

 

Мария Захарова Россия Ўзбекистондан юз берган ҳодисага ҳуқуқий баҳо беришни ва болага нисбатан шафқатсизлик қилган айбдорга қарши чоралар кўришни сўраганини маълум қилган.

 

«Бу ҳолатни эътибор билан кузатамиз», дея хулоса қилган Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

 

Россиялик амалдор калтакланган ўқувчи Ўзбекистон ёки Россия Федерацияси фуқароси эканига аниқлик киритмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//