Сиёсат
Ўзбекистон ва Бурунди ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюникени имзолади.
Ўзбекистон Африка қитъасида жойлашган Бурунди давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида хабар берди.
.jpg)
Вазир Бурунди ташқи ишлар, тараққиёт ва ҳамкорлик вазири Алберт Шингиро билан биргаликда БМТ бош қароргоҳида тегишли қўшма коммюникени имзолаган.
«Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини юзага чиқаришда пойдевор бўлиб хизмат қилади», — дея таъкидлаган ТИВ раҳбари.
Шу тариқа Бурунди Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 152-давлат бўлди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77528
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ