Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мурожаат билан чиқди

Сақлаш
19:22 / 25.09.2024 88 0

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларга мурожаат қилди.

 

«Ҳозирги пайтда мамлакатнинг шимолий ҳудудларида мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб ўзингизга шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз», дейилади элчихона хабарида.

 

Мурожаатда Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонасининг расмий хабарларини кузатиб бориш, Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонларга ўрнатиш ҳам сўралмоқда.

 

Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрмаслик тавсия этилмоқда.

 

«Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг!!!» дейилади мурожаатда.

 

Элчихона шунингдек, консуллик бўлими ишонч телефонларини ҳам келтирган:

03-672-2466

03-672-2371

03-758-5075

03-758-5076

 

Фавқулодда ҳолатлар ва шошилинч хабарлар учун учун эса +972 54 485 1397 рақами билан боғланиш зарурлиги айтилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//