Жамият
Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Чилонзор туманидаги 188-мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклаганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Аниқлик киритилишича, воқеа 2024 йил 23 сентябрь куни, соат тахминан 15 лар атрофида Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.
Ўша куни иккинчи сменада ўқийдиган 6-“В” синф ўқувчиси Э.Г. рус тили фани ўқитувчиси Р.О. га гап қайтарган ва тортишиб қолган.
Натижада ўқитувчи Р.О. ўқувчи Э.Г. ни қулоғидан чўзиб, ўтирган партасидан тортиб олиб чиққан ва ўқувчининг юзига тарсаки туширган.
Бола тан жароҳати олмаган.
Таъкидланишича, рус тили фани ўқитувчиси Р.О. синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган бўлиб, унинг расман 188-мактабга ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ ҳали чиқмаган бўлган. Ҳолат унинг дастлабки иш кунида содир бўлган.
Воқеадан хабар топган ўқувчи Э.Г. нинг ота-онаси ўқитувчининг мазкур хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.
Таълим бошқармасининг хабарига кўра, айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ