Жамият
Фарғона вилояти Учкўприк туманида жойлашган “Қақир” темирйўл бекатида вагон устига чиқиб, селфи тушишмоқчи бўлган 2 нафар ўсмирни 27 000 В кучланишдаги ток урди.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 17 сентябрида содир бўлган.
Ўша куни соат 13:00 да Фарғона вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига телефон орқали тезкор маълумот келиб тушган.
Хабарга асосан, зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб борган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ўсмирлар Бувайда туманидаги 1-сонли мактабнинг ўқувчилари бўлган (2 нафари 10-синф, 1 нафари 8-синф).
Ўсмирлар Учкўприк туманида жойлашган “Қақир” темирйўл бекатига келиб, ўзбошимчалик билан темирйўл изларини белгиланмаган жойдан кесиб ўтган ҳамда тақиқланган темирйўл ҳудудига киришган.
Улар селфи тушиш мақсадида бекатнинг 5-йўлида турган буғдой ташувчи вагоннинг устига чиққанда эҳтиётсизлик оқибатида вояга етмаганларнинг 2 нафарини ток урган.
Воқеа оқибатида турли даражада тан жароҳати олган ёшлар тез тиббий ёрдам машинасида Учкўприк тумани Тез тиббий ёрдам шифохонасига юборилган.
Хабар хулосасига кўра, иккала беморга ҳам малакали ёрдам кўрсатилган.
Уларнинг иккаласига ҳам тана куйиши ташхиси қўйилган — бирининг танаси 65 фоиз куйган, иккинчисининг танаси куйган ва ўнг сон суяги цинган.
Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ