Париж Олимпиадаси ғолибига маъмурий чора кўрилди

Сақлаш
16:52 / 24.09.2024 36 0

Ижтимоий тармоқларда Париж Олимпиадаси ғолиби Асадхўжа Мўйдинхўжаев Президент томонидан совға қилинган Tahoe автомобилини (01 Z 001 ZZ) шаҳар ҳудудида соатига 110 км тезликда бошқаргани акс этган видео тарқалди.

 

Мазкур ҳолат интернет фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлди.

 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Худойбергановнинг олдинроқ берган хабарида чемпион эгалигидаги автомобиль шаҳар бўйлаб қидирувга берилгани айтилган эди.

 

У «қонун ҳамма учун бирлиги, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик муқаррар«лигини таъкидлаган ва тез орада автомобиль топилиб, чора кўрилиши, бу ҳақида эса жамоатчиликка расмий каналлар орқали маълумот берилишини маълум қилган.

 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг тушдан кейинги берган маълумотига кўра, тезликни белгиланган меъёрлардан ошириб ҳаракатланган Tahoe автомашинаси ҳайдовчисига чора кўрилган.

 

«Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи 2001 йилда туғилган М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128 прим 3-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди«, деб ёзилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

 

 

Шунингдек, хабар якунида фуқаролардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлари сўралган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//