Октябрь ойидан “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади

Сақлаш
20:08 / 24.09.2024 63 0

2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади, деб хабар берди Дин ишлари бўйича қўмита.

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 июль санасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган бўлиб, унда лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилиши белгиланган.

 

Ҳужжатда бундан буёғига мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган фақат Дин ишлари бўйича қўмита бўлиши ҳам кўрсатилган.

 

Агар лицензия олиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этилса, қоидабузар томон катта миқдорда жарима тўлайди.

 

Жумладан, юридик шахсларга солинадиган жарима миқдори БҲМнинг 200 баравари(68 млн сўм)ни ташкил этади.

 

Қўмита, шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматлар лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатилиши тақиқланганини қайта-қайта эслатмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//