Жамият
Алимент тўловлари ошади, дея хабар берди ЎзА. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюросининг бўлим катта инспектори Ҳакимжон Икромов маълум қилган.
Расмийнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб қарздорнинг нафақасига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга кўтарилади. Яъни, сентябрь бошидан пенсиялар миқдорининг 15 фоизга оширилиши сабаб, энди алимент тўловчи нафақахўрлар тўлайдиган қарз 15 фоизга ўсади.
Шунингдек, 1 октябрдан маошига 15 фоиз қўшиладиган қарздор педагоглар ҳам алимент ундирувидаги қарзни 15 фоизга кўтарилган ҳолатда тўлайди.
Ойлиги 10 фоизга ошадиган хусусий сектор ва бюджет ташкилотларида фаолият юритувчи қарздорлар эса алиментни 10 фоизга оширилган қийматда беради.
Шу билан бирга, 1 октябрдан ишсиз алимент тўловчилар томонидан тўланадиган алимент миқдори ҳам ўртача 10 фоизга ошади.
Агар алимент тўловчи шахс ишламайдиган ёки унинг иш ҳақи ва даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент ундирилаётган вақтда қарз суммаси Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ