Камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун имтиёзли қарз берилади

Сақлаш
16:23 / 24.09.2024 56 0

Президент Қарорига кўра, 2025 йил 1 январидан камбағал оилаларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади.

 

Шунингдек, бундай турдаги оилаларнинг талаба бўлган фарзандларига талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини тўлашда ёрдам кўрсатилади.

 

Бунда харажатлар Давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Ушбу амалиёт 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб татбиқ этилади.

 

Шу билан бирга, 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар белгиланади.

 

Ҳужжатда ёзилишича, АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида камбағал оилалар учун имтиёзли қарзлар берилади.

 

Жумладан, уларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

 

Бундан ташқари, улар учун тадбиркорлик фаолиятини бошлашда қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (фоод труcк), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//