Жамият
«1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ҳамма ўқитувчилар 100 фоиз мукофот пули оладими?
Юрист хизмати каналига мурожаатчи томонидан мазкур мазмунда савол юборилди.
Мурожаатда, шунингдек, моддий рағбатлантириш қай тартибда бўлиши ҳам сўралган.
Мутахассиснинг жавобида ёзилишича, эски амалиёт бўйича таълим муассасаларидаги ўқитувчилар кўрсатган натижаларига қараб календарь йили давомида навбатма-навбат лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда пул мукофоти билан рағбатлантирилар эди.
Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан ушбу тартибга чеклов ўрнатилган.
Янги тартибга кўра, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимлари фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача, яъни 525 минг сўм (1 октябрдан 577 500 сўм) миқдорида мукофотланиши мумкин.
Таъкидланишича, ҳамма ўқитувчилар байрам муносабати билан мукофотланиши иш берувчи (мактаб директори, ХТБ мудири) ҳамда халқ таълими бўлимларининг бухгалтер ва иқтисодчиларига боғлиқ.
«Катта эҳтимол билан халқ таълими бўлими иқтисодчилари барча мактабнинг 100 фоиз педагог ходимларини пул мукофоти билан рағбатлантирилишига рози бўлмаса керак», дейилади Юрист хизмати хабарида.
Мутахассиснинг жавобига кўра, бордию юқори ташкилотлардан ўқитувчиларни байрам муносабати билан мукофотлаш тўғрисида алоҳида кўрсатма берилсагина, буни амалга ошириш мумкин. Бундай бўлмаса, уларни 100 фоиз моддий рағбатлантириш жуда қийин масала.
Хулосада келтирилишича, агар мактабнинг директор жамғармасида етарли маблағлар мавжуд бўлса, ҳамма ходимларга бирданига мукофот пули берилиши мумкин. Агар маблағ етарли бўлмаса, ходимларнинг маълум қисми бу йил мукофот ололмайди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ