Жамият
Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 декабрдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан “Камбағал оилалар реестри” шакллантирилади.
Бунда “маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилган камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш ишлари натижаларига асосланилади.
Шу ҳисобда, кейинги йилнинг 1 январидан:
▪️ кам таъминланган оила фарзандлари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда, ушбу нафақа ва моддий ёрдамни тўлаш уларнинг муддати тугагунга қадар давом эттирилади (бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга);
▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;
▪️ камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ