Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонга салқин ва нам ҳаво кириб келади

Сақлаш
14:34 / 24.09.2024 58 0

Ўзгидромет 27 сентябргача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Хабарга кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 24–25 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ва 25 сентябрь куни Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади.

 

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан бир оз салқин ва нисбатан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

 

26–27 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 26 сентябрь куни бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

 

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 24–25 сентябрь кунларида шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 сентябрь куни республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

 

Тошкентда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

 

Фақат 26 сентябрь куни бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

 

Ҳарорат кечалари 14-17 даража, кундузи кунлари 23–25 сентябрда 28-31 даража, 26–27 сентябрда 24-27 даража бўлади.

 

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. 25–26 сентябрда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//