Жамият
Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Хабарга кўра, Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари кун тартибидаги асосий масалаларга ўтишдан олдин камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига тўхталган.
Жумладан, куни кеча имзоланган 2 та муҳим ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланаётгани таъкидланган.
Хабарда келтирилишича, Бандлик вазирлигининг ҳозирги иш юритиши билан бу марраларга эришиб бўлмаслиги қайд этилган.
Шу муносабат билан Зоҳидов номзоди вазирликнинг янги раҳбари сифатида маъқулланган.
Йиғилишда, шунингдек, мазкур вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтиши маълум қилинган.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ