Жамият
Хабарингиз бор, уй-жой учун субсидияларга аризалар бериш бугундан бошланади.
Хўш, жорий йилда субсидия ажратишда нималарга эътибор қаратилади?
Албатта, субсидия ажратишнинг мезонлари бор. Бунда қуйидаги шахснинг талаблари инобатга олинади:
▪️ ойлик даромад миқдори етарли бўлиши;
▪️ аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми, ижара (эр-хотиннинг номида уй-жойи мавжуд эмас) эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг номида уй-жойи мавжуд эмас), ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжуд (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун) бўлмаслиги;
▪️ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар, масалан. “labor-migration” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими бўлиши;
▪️ ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар;
▪️ ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублигига эътибор қаратилади:
- биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс;
- сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи;
- оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётганлар.
Бундан ташқари, ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 баллдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади.
Таъкидлаш лозим, аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда, маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда, илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида, жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда субсидия ажратиш рад этилади.
Шунингдек, ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган суммадан кўп ёки кам бўлганида ҳам субсидия учун берилган аризага рад жавоби берилади.
Эслатма! Бундан бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас. Ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин. Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади.
Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмни ташкил қилади.
Агар уй нархи субсидиядаги суммадан кўп бўлса, унда банклар етмаган қисмига ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин.
Бунда етмаган қисмни банкнинг ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ