Шахмат бўйича эркаклар терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди

Сақлаш
15:07 / 23.09.2024 71 0

Венгриянинг Будапешт шаҳрида 189 та терма жамоа иштирокида ташкил этилган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси якунланди. Мусобақада муносиб курашган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.

 

Жамоавий беллашувларда ғолиблик ҳиндистонлик шахматчиларга насиб этган бўлса, АҚШ гроссмейстерлари кумуш медаль билан тақдирланди. Учинчи ўрин эса Ўзбекистонга насиб қилди.

 

Шунингдек, индивидуал йўналишларда ҳам ўзбекистонлик шахматчилар совринларга эга чиқди:

▪️ Шамсиддин Воҳидов (4-тахта) – 1-ўрин;

▪️ Нодирбек Абдусатторов (1-тахта) – 2-ўрин;

▪️ Нодира Нодиржонова (5-тахта) – 2-ўрин.

 

Маълумот учун, бундан 2 йил муқаддам Ҳиндистонда ўтказилган шахмат Олимпиадасида ўзбекистонлик шахматчилар чемпионликка эришган эди.

 

Шу ҳисобда, Ўзбекистон шахмат терма жамоаси қаторасига иккинчи бор совриндор бўлмоқда.

 

Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 170 та жамоа орасида 12-ўринни эгаллади.

 

Яккалик баҳсларда 5-тахтада дона сурган Нодира Нодиржанова 2-ўринга лойиқ топилиб, мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди.

 

Келгуси мусобақага, 2 йилдан сўнг, Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//