Энди ЙПХ ходими хизматни ўташ вақтида қоидабузарга воқеа жойининг ўзида жарима қўллай олмайди

Сақлаш
17:03 / 20.09.2024 10 0

Сенатнинг 20 сентябрь куни ўтказилган 57-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Ҳужжатга биноан, энди тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётганда автоматлаштирилган фото- ва видео техник воситалар орқали қайд этилса, ҳайдовчилар хизмат вазифасини бажараётганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилмаса ҳам, маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Яъни, кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда.

 

Шу билан бирга, скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун, жумладан, скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек, индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

 

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан йўл-патруль хизмати ходимларининг хизматни ўташ вақтида йўл ҳаракати қоидабузарлигини аниқлаган тақдирда қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаши мумкинлигини назарда тутувчи ваколати бекор қилинмоқда.

 

Парламент аъзоларининг фикрича, Қонуннинг қабул қилиниши йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//