Дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади

Сақлаш
19:25 / 20.09.2024 95 0

Ўзгидромет 3 кунлик (20-22 сентябрь) об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича илиқ, асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

 

Фақат 21 сентябрь – шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ҳам ёғингарчилик кузатилади.

 

Шамол ўзгарувчан йўналишда ўртача тезликкача эсади. 21-22 сентябрда эса айрим ҳудудларда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида 20-21 сентябрь кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. 22 сентябрда эса ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

 

Ҳарорат кечалари 14-17, кундуз кунлари 28-31 даража иссиқ бўлади.

 

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//