Жамият
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги мактаблардан бирида мактаб ўқувчиси онаси томонидан куч ишлатилиб, дарсдан олиб чиқиб кетилгани тасвирланган видео тарқалди.
Ҳолат бўйича Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 5 сентябрида Элликқалъа туманида жойлашган 28-мактабда содир бўлган.
Ўша куни 1-синф ўқувчиси Х.Ё. (ўғил бола)нинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб келиб, ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб, мажбуран ўғлини синфдан олиб чиқиб кетган.
Ҳозирда С.Ш ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган.
Хабарга кўра, бугун, 20 сентябрь куни мазкур иш судда кўриб чиқилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган.
Мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган.
Айни вақтда Х.Ё.нинг таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттирмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ