«Вафот этганларнинг яқинлари ташлаб қўйилмайди» – Сенат раиси

Сақлаш
16:40 / 20.09.2024 90 0

Бугун, 20 сентябрь куни ташкил этилган Олий Мажлис Сенатининг 57-ялпи мажлисида Танзила Норбоева Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида юз берган авария оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

 

“Шу ўринда яна бир масалани айтиб кетмоқчиман, ҳурматли йиғилиш иштирокчилари. 1 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги ”Мустақилликнинг 25 йиллиги“ газ конида бурғилаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт, яъни водород сулфит газининг чиқиши кузатилди. Бугунги кунда жамоатчиликни(нг) диққат марказида бўлиб турган масала, ҳаммамиз буни эшитдик. Биз, мана шу муносабат билан вафот этган фуқароларимиз бор, (уларнинг) яқинларига сабр тилаймиз. Оилалари давлатимиз, Президентимиз назоратида, буни ҳаммаларингиз эшитдингиз. Алоҳида топшириқ ҳам бўлган уларнинг таъминоти масаласида. (улар) ташлаб қўйилмайди. Биз ҳам ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз”, деган Сенат раиси мажлис давомида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//