Жамият
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ваколати доирасида “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларининг реклама қилиниши қонунийлиги юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда.
Бунда ўрганишлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, гуруҳ ва каналларда жойлаштирилган ахборотларнинг устида олиб борилмоқда.
Ҳозирда аниқланишича, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашган. Таъкидланишича, тегишли лицензия ва рухсатномалари бўлмаганлар ҳам ушбу турдаги хизматларни реклама қилмоқда.
Шу муносабат билан қўмита зиёратчиларни “Умра” амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари, шунингдек, турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари учун ҳушёрликка чақирмоқда.
Шу билан бирга, фуқароларга ишончли ва кафолатланган хизматлардан ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган туроператорлар хизматларидан фойдаланишлари тавсия этилмоқда.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ