Жамият
Инбазар МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритмайди ва ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида. Бу ҳақда Солиқ қо‘митаси матбуот хизмати хабар берди.
Ма’лум қилинишича, бугунги кунда Тошкент шаҳрида Инбазар савдо бренди остида 3 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда:
In Mag MCHJ;
Go Trend MCHJ;
KDS Sales MCHJ.
Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига кўра, ушбу тадбиркорлик субъектларида 44 нафар ходим расман иш билан таъминланган.
Солиқ органлари томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида «Солиқ» мобил иловасидаги «Солиқ ҳамкор» тизими орқали харидорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида, мазкур тадбиркорлик субъектларида 17 маротаба сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жарималар қўлланилган.
Штатида 1 нафар ходим ишлаши кўрсатилган Инбазар МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритмайди ва ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида.
Инбазар МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида 2020 йил 7 февраль куни рўйхатдан ўтган. 2024 йил 1 сентябрь куни ҳолатига кўра, ушбу МЧЖнинг фаоллик ҳолати «фаолият кўрсатаётган» бўлган. «Стат.уз»нинг 19 сентябрь кунги маълумотига кўра, МЧЖнинг ҳолати «фаолият кўрсатмаётган» ҳолатга ўзгартирилган.
Шунингдек, бир қатор очиқ манбаларда 18 сентябрь куни Инбазар МЧЖнинг ҳолатига ўзгартириш киритилиб, «тугатилиш жараёнида» эканлиги қайд этилган.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ