Сиёсат
Шахмат олимпиадасининг 7-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Украинани мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди. Аёллар терма жамоаси эса Грецияни мағлубиятга учратди. Энди улар жамоасида ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам бўлган АҚШъга қарши баҳс олиб боради.
Будапештда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг еттинчи тури доирасида Ўзбекистон терма жамоалари ўз баҳсларини ўтказди.
Эркаклар терма жамоаси вакиллари (ўртача рейтинг — 2690, старт рақами — 4) асосий учрашувлардан бирида Украина билан тўқнаш келди.
Ўша куни 20 ёшни қаршилаган Нодирбек Абдусатторов ситсилияча ҳимоя усулида рақиби Андрей Волокитинни мағлуб этди (партия).
Украиналик афсонавий шахматчи Василий Иванчукка қарши кечган ўйинда Нодирбек Ёқуббоев ўйиннинг ярмидан сўнг устунликка эришди, аммо рақибининг хатосидан унумли фойдалана олмади. Натижада томонлар дурангга рози бўлди.
Якуний ҳисоб 3:1, Ўзбекистон фойдасига. Мамлакат биринчи ўринда бораётган ва Хитойни мағлуб этган Ҳиндистонни таъқиб этишда давом этмоқда.
Аёллар терма жамоаси Грецияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этган бўлсада, Феруза Ҳамдамова турнирдаги илк мағлубиятини қабул қилди.
Нодира Нодиржонова ушбу Олимпиадада миллий терма жамоа сафида энг кам ўйин ўтказган бўлсада, доим очко олиб келмоқда. Бу сафар спортчи Харитомени Маркантонакини мағлуб этди — унда аллақачон учта ғалаба ва битта дуранг бор.
Малика Маржонова Екатерина Павлиду билан дуранг ўйнади, Афруза Ҳамдамова эса Ставрула Солакидуга имкониятни бой бериб, турнирдаги илк мағлубиятини қабул қилди.
Эркаклар ўртасида фақат Ҳиндистон 14 очкодан 14 очко жамғарган. Кейинги ўринларда олтита ғалаба ва бир дуранг билан Эрон, олтита ғалаба ва бир мағлубият билан Ўзбекистон терма жамоаси бормоқда. Венгрия, Арманистон ва Сербия терма жамоаларида эса 12 тадан очкодан бор.
Айни пайтда аёллар ўртасида ҳам 14 очкодан 100 фоизлик натижага фақат Ҳиндистон жамоаси эга. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 11 очко билан 11-ўринга кўтарилиб олди. Олдинда ҳали 4 та тур бор.
19-cентабр куни бўлиб ўтадиган саккизинчи турда эркаклар терма жамоаси Сербияга, аёллар терма жамоаси эса АҚШга қарши баҳс олиб боради. Унда АҚШ терма жамоасидан ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова биринчи доскада ўйнайди. У 2020 йилда Америка жамоасида ўйнай бошлаган ва АҚШга кетишига Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари биринчи ўринбосарининг хатти-ҳаракатларини сабаб қилиб кўрсатганди.
Сўнгги 2022 йилги Олимпиадада Тоҳиржонова Ўзбекистонга қарши ўйнамаган. У бу сафар биринчи доскада Афруз Ҳамдамова билан тўқнаш келиши мумкин.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ