Жамият
Ижтимоий тармоқларда тўлов топшириқномаларини юборишда муаммолар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Солиқ қўмитаси бунга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини хабардор қилмаган. Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган.
Хусусан, шу ой бошидан Тенге банк 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва Капиталбанк 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган.
Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилган.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77589
Жамият
56642
Жамият
55842
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ