Жамият
Бойсун туманидаги «Мустақиллик-25» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлишидан ташқари, яна 11 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳолатга «коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари»ни сабаб қилиб кўрсатди.
18-сентабр куни «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида юз берган техноген ҳодиса юзасидан брифинг бўлиб ўтди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Коннинг ўзида бўлиб ўтган брифингда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев иштирок этган.
Аввалроқ кондаги аварияда 4 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Вазирликнинг маълум қилишича, бундан ташқари, яна 11 нафар фуқаро жароҳат олиб, шифохонага юборилган. Шу куннинг ўзида уларнинг 10 нафарига уйига жавоб берилган.
Айни пайтда бу ерда тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
«Нега бу ҳодиса яна такрорланди?», деган саволга жавобан Жўрабек Мирзамаҳмудов бу мазкур коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлигини айтган.
«Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони Сурхондарё вилоятида жойлашган бўлиб, Бойсун шаҳридан 20 километр жануби-шарқда. Географик жиҳатдан ҳудуд тоғ олди ва адир рельефига киради. Рельефнинг мутлақ баландлиги денгиз сатҳидан 1000 метрни ташкил этади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ