Жаҳон
Хитойлик Шен тенгдошларидан фарқли ўлароқ, блогерлик қилиб эмас, қовурилган товуқлар савдоси орқали бирданига бойиб кетди.
17 ёшлик ўсмир Шен газакхонада 10 кун ичида 10 минг юань ишлаб топгач, таълим билан «хайрлашди». Аслида, болани меҳнатга ўргатиш ҳамда ўқишга масъулият билан ёндашишни шакллантириш учун унинг онаси ишлашига мажбурлаган.
Муаммо ошпазлик мактабида ўқийдиган боланинг баҳолари ёмонлашиб кетишидан бошланган. Шен онасининг барча эътироз ва кўрсатмаларига жавобан, ортиқ мактабга боргиси йўқлигини, чунки ўқиш – мазмунсиз машғулот эканини таъкидлаган.
Шунда Шеннинг кўча расталарида қовурилган товуқ сотадиган онаси унга ҳақиқий ҳаёт, тўлақонли меҳнат қандай бўлиши ҳамда нима учун кўпроқ нарсага эришиш учун ўқиш зарурлигини тушунтирмоқчи бўлди. Ўғлига ўзи ишлаётган растада сотувчилик қилиш таклифини берди.
«Пул ишлаб топиш осон эмас. Мен ўғлим буни тушунишини ва ўқишига жиддийроқ муносабатда бўла бошлашини хоҳлагандим» – дейди хитойлик аёл.
Воқеалар ривожи кутилмаган тус олди: Шен ҳар куни тонгда уйғоткич товушидан уйғониб, сотиш учун товуқларни тайёрлай бошлади. Кейин электр велосипедида растагача 13 километр босиб ўтиб, соат 16:00 дан ярим кечасигача савдо қилади. Уйга эса соат ярим кечаси 2:00 да қайтади.
Боланинг бу ғайрати ўз натижасини берди: 10 кун ичида у 10 минг юань ишлаб топди.
Шен бу ишини тўхтатмоқчи эмас, у уч ғилдиракли электр велосипед хариди учун пул жамғаришни режалаштирган. Лекин мактаб билан иш яхши «чиқишмайди». Онасининг мажбурлашига қарамай, ёш тадбиркор қарор қабул қилиб бўлди.
«Ўғлим 17 ёшда, у ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Агар у ўзи хоҳлагандай яшай олмаса, бахтли бўлолмайди. Мен учун энг муҳими эса унинг соғ ва бахтли бўлиши» – дейди меҳнаткаш она.
Маълумот учун: 10 000 юань = 17 млн 972 минг 760,96 сўм
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ