Тошкент метрополитени йўловчиларга мурожаат билан чиқди

Сақлаш
22:24 / 18.09.2024 53 0

«Тошкент метрополитени» ДУК маъмурияти йўловчилар ва ОАВ вакиллари билан Матбуот анжумани шаклида очиқ мулоқот ўтказишни таклиф қилди.

 

Бундан мақсад, йўловчилар сонининг кескин кўпайиши ва қиш фасли яқинлашиб келаётгани сабабли йўловчиларга маданиятли хизмат кўрсатиш ҳамда метрополитен тўғрисида тўлиқ, ҳаққоний маълумотга эга бўлиш, шунингдек, ОАВ вакиллари билан янада яқинроқ муносабатларни ўрнатишдир.

 

Мулоқот ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида мунтазам тарзда доимий амалга оширилиши айтилади.

 

Шунингдек, Метрополитен маъмурияти йўловчиларнинг метрополитендан фойдаланиш қоидаларига амал қилишларини сўраган. Жумладан, мурожаатда ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик кабилар талаб этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//