Сурхондарёдаги газ конида содир бўлган янги аварияда 4 киши ҳалок бўлди

Сақлаш
21:32 / 18.09.2024 66 0

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди Газета.uz. Бу маълумотни Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов нашрга тасдиқлаган.

 

Асадовнинг айтишича, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига ҳам аниқлик киритилган.

 

Маълумот учун, бугун, 18 сентябрь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бош прокуратура вакиллари иштирокида ўтган брифингда эса ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлгани айтилган эди.

 

Президенти матбуот котибининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган. У тегишли топшириқлар бериб, реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олмоқда.

 

Ҳодиса содир бўлган жойга аллақачон масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган.

 

Хабарга кўра, ҳодиса тафсилотлари ва бошқа маълумотлар кечқурун Бойсун туманида бўлиб турган фавқулодда вазиятлар ва энергетика вазирлари томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//