Жамият
Олимлар COVID-19нинг янги вариантини аниқлади, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Таъкидланишича, ХEC номи билан аталаётган ушбу мутация келгуси ойларда дунё бўйлаб доминант штаммга айланиши прогноз қилинмоқда.
Вируснинг мазкур версияси илк бор шу йил июнь ойида Германияда рўйхатга олинган бўлиб, шундан сўнг у Буюк Британия, АҚШ, Дания ва бошқа мамлакатларда қайд этилган.
Лондоннинг Университет коллежи профессори Франсуа Баллунинг айтишича, гепатит C вируси инфекцияни юқтиришни осонлаштириши мумкин. Шундай бўлса-да, эпидемиологик кўтарилишни жиловлаш ҳамда оғир ҳолатларнинг олдини олишда вакциналар ҳали ҳам яхши самара беради.
Скриппс тадқиқот институти доктори Эрик Топол эса ХEC вируси доминантга айланиши учун бир неча ой керак бўлиши эҳтимолини башорат қилган.
Янги штамм белгилари COVID-19нинг аввалги версиялари билан ўхшаш. Яъни, унда ҳам иситма, чарчоқ, йўтал ёки томоқ ва бошқа аъзолардаги оғриқлар кузатилади. Хасталикдан сўнг организмнинг қайта тикланиш жараёни бир неча ҳафта давом этади.
Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги «коронавируснинг мутацияга учраши нормал ҳолат», дея хулоса қилган.
Ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, агентлик 65 ёшдан ошган фуқаролар ва тиббиёт ходимларини такрорий эмланишга чақирмоқда.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ