Жамият
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь куни, соат 09:00 да бошланади.
Таъкидланишича, ижтимоий мезонларга мувофиқ, субсидия олиш учун фуқароларга янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида уларнинг даромадларини инобатга олиш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.
Жумладан, эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.
Талабгор ариза топшириш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита бориши ёки мй.гов.уз ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиши мумкин.
Субсидия олиш учун ариза берувчи ёки унинг турмуш ўртоғи (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) оладиган ўртача даромад қуйидаги миқдорда бўлиши лозим:
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);
▪️ Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача).
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ