Жамият
Пойтахтда «Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси» иш бошлайди. Мазкур янги лойиҳага кўра, энди Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар шу ернинг ўзида касб ва тилга мақсадли ўқитилади.
Хабарда келтирилишича, Самарқанд шаҳрида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Германиянинг «Globogate Concept AG» концерни ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган бўлиб, ҳужжатда талабгорларнинг Ўзбекистонда тайёрлаш шартлари белгилаб берилган.
«Globogate Concept AG» концерни бош директори Санг Ву Пай сўзларига кўра, Даволаш бўйича Европадаги иккинчи йирик Университет клиникаси Аахен билан биргаликда Тошкентдаги Абу Али Ибн Сино номидаги 1-Республика тиббиёт техникуми базасида немис тиббий-таълим дастурлари асосида «Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси» ташкил қилинади.
«(Талабгорлар) бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Муҳими, улар диплом олиш билан бир қаторда Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади», – дейди у.
Шартномада, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари икки давлат қонунлари билан ҳам ҳимоя қилиниши кўрсатиб ўтилган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56713
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ